"Ювентус" Ди Мария вариантидан воз кечди. Чунки...

  • 25 июня, 2022, 10:56
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

ПСЖнинг аргентиналик ярим ҳимоячиси Анхель Ди Мария "Ювентус"га ўтмайди, деб хабар бермоқда La Gazzetta dello Sport.

Tecno

Манбанинг хабарига кўра, Италия клуби раҳбарияти аргентиналик футболчи вариантидан воз кечган, чунки у бир ойдан буён туринликларнинг юборган таклифига жавоб бермаган.

Олдинроқ, Ди Мария "Ювентус"га жавоб бермаяпти, чунки у "Барселона"га ўтишга умид қилмоқда, деган хабарлар тарқалган эди. Айтиш керакки, ярим ҳимоячининг ПСЖ билан шартномаси шу ой охирида ўз ниҳоясига етади ва у эркин агентга айланади.

34 ёшли Ди Мария ўтган мавсум ПСЖ сафида барча турнирларда 31 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию