"Зальцбург" клуби ярим ҳимоячиси Лука Сушич "Ювентус"нинг диққат марказига тушди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, "кекса синьора" 18 ёшли хорватиялик футболчини аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ўрнига келажакда муносиб номзод бўлишига ишонмоқда. Туринликлар Сушич учун Автстрия грандига қишки трансферлар даврида 15 млн евро таклиф қилмоқчи.

Сушич жорий мавсум “Зальцбург” сафида 3 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)