"Ювентус" Дибалага йилига 12 млн евро маош таклиф қилмоқда

"Ювентус" раҳбарияти ва аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала ўртасидаги музокаралар ҳали ҳам давом этмоқда.

Италиялик журналист Николо Скиранинг маълум қилишича, туринликлар Дибалага йилига 10 млн евро маош ва қўшимча 2 млн евро бонус таклиф қилмоқда. Томонлар ўртасидаги янги келишув 2025 йилга қадар имзоланиши кутилмоқда.

27 ёшли Дибала жорий мавсум “Ювентус” сафида 13 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол урди. Унинг туринликлар билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!