Ads

Хабарингиз бор кеча Туриннинг “Ювентус” клуби УЕФА Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб баҳсида Лондонда “Тоттенхэм”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва мусобақанинг чорак финалига йўлланмани қўлга киритди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба “кекса синьора” учун ЕЧЛ доирасида инглиз жамоаларидан қозонилган тўққизинчи ғалаба бўлди. Айтиш лозимки, “Ювентус” бу борада фақатгина "Барселона" (23), "Бавария" (15) ва "Реал" (11) жамоаларидан ортда қолмоқда. Кучли бешликни эса кеча “Манчестер Сити”ни мағлубиятга учратган "Базелт" (6) якунлаб турибди.