"Ювентус" етакчиларидан бири номаълум муддатга сафдан чиқди
"Ювентус" ярим ҳимоячиси Миралем Пьянич кеча Босния ва Герцеговина терма жамоаси сафида Италияга қарши ўйинда жароҳат олди.
Calciomercato нашри тарқатган хабарга кўра 29 ёшли футболчи аллақачон туринликлар қароргоҳига қайтиб келган. У тез орада тиббий текширувдан ўтказилади ва шундан сўнг унинг қачон сафга қайтиши маълум бўлади. Бироқ, унинг 23 ноябрь куни “Аталанта”га қарши бўладиган муҳим беллашувда майдонга тушмаслиги аниқ.
Маълумот учун, Пьянич жорий мавсум 15 та ўйинда иштирок этди ва 3 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйишга эришди.
Фикрлар