"Ювентус" "Евро-2024" кашфиётини тўлиқ сотиб олади

Италиянинг "Ювентус" клуби Франсиско Консейсаони тўлиқ сотиб олишни режалаштирмоқда.

Журналист Жанлука ди Марционинг сўзларига кўра, туринликлар вингернинг ўйинидан мамнун . Ижара муддати тугагач, уни ҳуқуқий жиҳатдан тегишли бўлган "Порту"дан сотиб олиш мақсад қилинган.

Унинг трансфери "кекса синьора"га 35 миллион еврога тушиши таҳмин қилинмоқда. Битимнинг якуний ва аниқ тафсилотлари яқин орада икки жамоа томонидан ўзаро келишиб олинади.

Эслатиб ўтамиз, 2024/25 йилги мавсумда Консейсао "Ювентус" сафида барча турнирларда 5 та ўйин ўтказиб, иккита гол киритишга улгурди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!