"Ювентус" футболчиси 7 ойга футболдан четлаштирилади. Сабаби...

"Ювентус" футболчиси Николо Фаджоли ноқонуний пул тикиш бўйича 7 ойга дисквалификация қилинади. Қолаверса, у 12,5 минг евро жарима ҳам тўлайди. Бу ҳақда "Sky Sports" нашри хабар берди. 

Манбага кўра, 22 ёшли ярим ҳимоячи айбини тан олган. Шу сабабли, унинг адвокатлари ва Италия футбол федерацияси прокуратураси вакиллари ўзаро келишувга эришган. Энди Николо 3 йилга эмас, фақатгина 7 ойга футболдан четлаштирилади. Дисквалификация Италия футбол федерациясининг расмий қароридан сўнг кучга киради. 

Шунингдек, "Ньюкасл" ярим ҳимоячиси Сандро Тонали, "Астон Вилла" аъзоси Николо Дзаньоло ва "Рома" вакили Николо Залевски каби футболчилар ҳам шу масала бўйича айбдор бўлиши мумкин, деган хабарлар чиқмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!