"Ювентус" футболчиси грандлар диққат марказида турибди
"Ювентус" ҳужумчиси Кенан Йилдиз тобора Европа грандларининг трансфер нишони айланмоқда.
20 ёшли футболчининг ўйинлари "Реал Мадрид", "Манчестер Cити", "Манчестер Юнайтед", "Арсенал" ва "Челси" вакиллари томонидан диққат билан кузатилмоқда, деб хабар беради журналист Экрем Конур.
"Кекса синьора" раҳбарияти ҳали ҳам туркиялик футболчининг шартномасини маошини ошириш билан узайтиришни режалаштирмоқда. Йилдизнинг нархи Трансфермаркт портали томонидан 75 миллион еврога баҳоланмоқда. Бу мавсумда футболчи "Ювентус" сафида ўнта ўйинда иккита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди.



Комментарии