"Ювентус" ярим ҳимоячиси Федерико Бернардески давралар оралиғида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Италиялик журналист Николо Скиранинг хабар беришича, 26 ёшли италиялик футболчига "Герта" ва "Лион" клубларидан таклифлар бўлмоқда.

Бернардески жорий мавсум “Ювентус” сафида 15 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та голга ассистентлик қилди. Унинг трансфер нархи 20 млн еврога баҳоланмоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)