“Ювентус” ғалати трансферга қўл урди

А Серия пешқадами “Ювентус” мураккаб схемали трансферни амалга оширди.

Туринликлар 22 ёшли англиялик ҳужумчиси Стефи Мавидидини “Монпелье”га сотиб юборди. Французлар бу футболчи учун 6,3 миллион еврони уч йил мобайнида бўлиб тўлайди.

Шунингдек, “Ювентус” 18 ёшли испаниялик ҳужумчи Пабло Моренони 10 миллион евро эвазига “Манчестер Сити”га жўнатди. Ўз навбатида манчестерликлар “Ювентус”га 19 ёшли португалиялик вингер Феликс Корреани берадиган бўлди. Корееанинг трансфери 10,5 миллион еврога баҳоланди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!