Ads

Хабарингиз бор кеча А Сериянинг 37-турида Римда “Рома” билан дуранг ўйнаган “Ювентус” муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Эътиборлиси, ушбу Скудетто туринликлар учун кетма-кет еттинчиси бўлди. Бу эса А Серияда рекорд ҳисобланади.

Шунингдек “Ювентус” бош мураббийи Массимилиано Аллегри кетма-кет тўрт мавсум кучли бешлик чемпионатларида олтин дублни тантана қилган илк мураббийга айланди. Аниқроғи “кекса синьора” 50 ёшли мутахассис қўл остида 2014/15, 2015/16, 2016/17 ва 2017/18 йилги мавсумларда ҳам чемпионат, ҳам кубокда ғолиб чиқа олди.