"Ювентус" ҳам Эриксен учун курашга қўшилди

Лондоннинг "Тоттенхэм" клуби ярим ҳимоячиси Кристиан Эриксен учун яна бир даъвогар пайдо бўлди.

Tuttosport тарқатган хабарга кўра 26 ёшли даниялик футболчига “Ювентус”дан ҳам қизиқиш бўлмоқда. Турин супер клуби ўзининг марказий чизиғини айнан Эриксен билан кучайтиришни режалаштирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Эриксенни “Барселона” ва “Реал” клублари ҳам ўз сафида кўришни хоҳлаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Эриксен жорий мавсум “шпорлар” сафида 23та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 5та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Transfermarkt талқини бўйича унинг трансфер баҳоси 80 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!