“Ювентус” ҳимоячилари билан келишувни узайтирди
Ads

“Ювентус” клуби жамоанинг икки нафар марказий ҳимоячилари билан шартномаларини узайитиришди. Гап Жоржо Кьеллини ва Андреа Барцальи ҳақида кетмоқда.

Кьеллини энди туринликлар билан сафида 2020 йилгача тўп сурса, Барцальи келаси мавсум якунига қадар ушбу жамоада қолади.

Эслатиб ўтамиз, Кьеллини 2005 йилдан бери “Ювентус”да фаолият юритиб келаётган бўлса, Барцальи 2011 йилда жамоага қўшилган.