"Ювентус" ҳимоячиси А Сериянинг бошқа клубига ўтиши мумкин

"Женоа" раҳбарияти "Ювентус" ҳимоячиси Лука Пеллегринини ижарага олиш бўйича музокара ўтказмоқда. Бу ҳақда журналист Жанлуки Ди Марцио ўз сайтида хабар тарқатди.

Юқоридаги манбага кўра, генуяликлар 21 ёшли футболчини мавсум охиригача ижарага олмоқчи. Агар бу содир бўлса, туринликлар Маттиа Де Шильони таркибда олиб қолади.

Пеллегрини 2019 йилдан буён “Ювентус” футболчиси ҳисобланади. Аммо у ўтган мавсумни “Кальяри” сафида ижарада ўтказди ва А Сериянинг 36 та баҳсида майдонга тушиб, 7 та голга ассистентлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!