"Ювентус" ҳужумчиси учун 3 та клуб даъвогарлик қилмоқда

Туриннинг "Ювентус" клуби ҳужумчиси Мойсе Кин бир қатор Европа грандларининг эътибор марказида бўлиб турибди.

Италия нашрларининг ёзишича 19 ёшли футболчи учун "Эвертон", "Интер" ва "Боруссия" Дортмунд клублари ўзаро кураш бошлашган. Бироқ, “кекса синьора” раҳбарияти умидли футболчисини қўйиб юбормоқчи эмас ва у билан амалдаги шартномани узайтирмоқчи.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Ювентус” Игуаиннинг қайтиши муносабати билан Марио Манжукич ёки Мойсе Кинлардан бирини сотиб юбориши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Кин ўтган мавсум туринликлар сафида жами 17та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 1та голли узатма ёздириб қўйишга эришди. Унинг трансфери эса 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!