"Ювентус" ҳужумчиси Пауло Дибала яқин вақтлар ичида клуб билан янги келишувга имзо чекади.

Италиялик журналист Николо Шира ўзининг твиттер саҳифасида аргентиналик билан қўшимча бонусларни ҳисобга олмаганда йилига 9 миллион евро ишлаб топадиган янги шартнома имзоланиши ҳақида пост қолдирган. Янги келишув 2024 йилгача амал қилади.

Дибаланинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган, унга кўра 26 ёшли футболчининг маоши йилига 7.3 миллион еврони ташкил қилади.