"Ювентус" ҳужумчисини "Эвертон"га сотишни хоҳламади

Англиянинг "Эвертон" клуби "Ювентус" форварди Мойсе Кинни сотиб олишга уруниб кўрди.

La Gazzetta dello Sport нашри тарқатган хабарга кўра “кекса синьора” 19 ёшли италиялик футболчи борасида “ирисчилар”дан келган 30 миллионн евролик таклифни рад этди. Туринликлар АПЛ клубининг нархни янада оширишини кутишмоқда.

Маълумот учун, Кин ўтган мавсум 17та ўйинда майдонга тушди ва 7та гол ҳамда 1та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг “Ювентус” билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган. Transfermarkt талқини бўйича унинг трансфери 40 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!