“Ювентус” Игуаин ортидан Манжукични ҳам сотиб юбормоқчи
Ads

 

“Ювентус” жамоаси ҳужумчиси Марио Манжукич жорий мавсум якунида туринликлар сафини тарк этиши мумкин, дея хабар беради Football Italia.

Маълумотларга кўра, “Ювентус” раҳбарияти уч нафар агентдан 31 ёшли футболчи учун янги клуб топишни илтимос қилган. Бироқ ҳозирча аниқ таклифлар йўқ.

Манжукич клубдаги ўрнидан, бош мураббий Массимилиано Аллегри эса унинг самарадорлигидан норози. Шу сабабли “Ювентус” хорватиялик футболчини сотиб юбормоқчи.

Қайд этиш керакки, Манжукичнинг туринликлар билан амалдаги келишуви 2020 йилгача мўлжалланган. Жорий мавсумда у барча турнирларда 41 ўйинда майдонга тушиб, 10 та голга муаллифлик қилди.

Эслатиб ўтамиз, бир муддат аввал “Ювентус” яна бир ҳужумчи – Гонсало Игуаинни сотиши ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.