"Ювентус" икки футболчи учун Дэвидни қурбон қилади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

«Ювентус» икки янги футболчи учун ҳужумчи Жонатан Дэвид билан хайрлашишга тайёр.

«Қариа синьора» ҳозирда эркин агент мақомига эга Франк Кессье билан шартнома тузиш устида иш олиб бормоқда. 

Инсайдер Жанлука Ди Марцио маълумотига кўра, туринликлар Кот-д’Ивуар терма жамоаси ярим ҳимоячисининг маошини қоплаш учун таркибдан кимнидир сотишига тўғри келади. Клуб раҳбарияти бу борада асосий номзод сифатида Жонатан Дэвидни кўриб чиқмоқда ва унинг трансфери бўйича ишлар бошлаб юборилган.

Канада терма жамоаси ҳужумчисининг кетиши маошлар жадвалида тахминан 7 миллион евро миқдорида маблағ бўшатиб бериши кутилмоқда. Бу эса «Ювентус»га фақат Кессьени эмас, балки «Манчестер Юнайтед» ҳужумчиси Жошуа Зиркзени ҳам таклиф этиш имконини бериши мумкин.

Жонатан Дэвид ўтган йил ёзида «бьянконери» сафига эркин агент сифатида қўшилган эди. Transfermarkt портали 26 ёшли футболчининг бозор қийматини 30 миллион евро атрофида баҳоламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!