"Сампдория ҳужумчиси Фабио Квальярелла давралар оралиғида "Ювентус"га ўтиши мумкин.

Италия матбуотига кўра, туринликлар 37 ёшли форварднинг трансферини амалга оширишга шошилмоқчи эмас. "Кекса синьора" вакиллари "Наполи" ҳужумчиси Аркадиуш Миликни вариантини ҳам кўриб чиқмоқчи.

Квальярелла Турин клуби учун бегона эмас. Италиялик футболчи 2010/2014 йиллар мобайнида "Юве" сафида тўп сурган ва 83 та ўйинда майдонга тушган.

Transfermarkt портали Квальярелланинг нархини 1 миллион еврога, Миликникини 22 миллион еврога баҳоламоқда.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)