"Ювентус" Италия терма жамоаси ҳужумчисини сотиб олди!

Туриннинг “Ювентус” клуби “Эвертон”дан италиялик ҳужумчи Мойзе Киннинг трансфер ҳуқуқини сотиб олди, дея хабар бермоқда журналист Ромео Агрести ўзининг Твиттер саҳифасида.

Манбага кўра, италян клуби 23 ёшли футболчи учун “ирисчилар”га 28 миллион евро тўлаган. Ҳужумчининг ўзи эса “кекса синьора” билан узоқ муддатли шартнома имзолаган.

Кин жорий мавсум "Ювентус"да ижара асосида ўйнаётган эди. У туринликлар сафида жами 32 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг ёзида “Ювентус” Кинни “Эвертон”га 27 миллион евро эвазига сотиб юборганди. Италиялик футболчи инглиз клубида ўз ўрнини топа олмади ва ПСЖга ижарага берилди. Кейинчалик барибир “Ювентус”га қайтди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!