“Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннарумма фаолиятини бошқа бир А Серия гранди сафида давом эттириши мумкин.

Сorriere dello sport нашри тарқатган хабарга кўра 20 ёшли италиялик посбонга “Ювентус” қизиқиб қолган. Таъкидлаш керакки, унинг “россонерилар” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ “Милан” мавсум якунлангач Доннарумманинг сотиб юбормоқчилиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Жанлуижи Доннарумма жорий мавсум А Серияда 10 та ўйинда майдонга тушди ва ўз дарвозасидан 14 та гол ўтказиб юборди.