"Ювентус" коронавирусга чалинган Дибалани кўндира олди
Туриннинг "Ювентус" клуби аргентиналик ҳужумчи Пауло Дибала билан шартномани узайтириш борасида келишувга эришди.
Calciomercato нашрининг хабар беришича, 26 ёшли футболчи билан имзоланадиган янги келишув 2024 ёки 2025 йилга қадар тузилган бўлади. Ушбу шартномадан сўнг Дибаланинг йиллик маоши 12 млн еврога етади.
Пауло Дибала “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 216 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 91 та гол ҳамда 36 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.
Дибала айни дамда ўз юртида коронавирусдан даволанмоқда.
Фикрлар