"Ювентус" Куадрадога янги шартнома таклиф қилмайди

"Ювентус" раҳбарияти жамоанинг колумбиялик ярим ҳимоячиси Хуан Куадрадо билан амалдаги шартномани узайтирмайди.

Calciomercato нашри тарқатган хабарга қараганда, туринликлар Куадрадонинг ёшини инобатга олган ҳолда уни келажак режаларига киритмаяпти.

32 ёшли Куадрадо “Ювентус” сафида 2015 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида 184 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 17 та гол ҳамда 35 та голли узатма ёздириб қўйди. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!