Кеча Криштиану Роналдунинг пенальтидан киритган голидан сўнг Турин дербисида “Торино”дан устун келган “Ювентус” шу тариқа мавсумдаги 15-ғалабасини қўлга киритди.

Эътиборлиси, “кекса синьора” кечаги ғалабадан сўнг Европанинг кучли бешлик чемпионатлари тарихидаги энг яхши стартни такрорлади. Қайд этиш лозимки, бундан аввал фақатгина 3та клуб – “Тоттенхэм” (1960/1961), “Барселона” (2012/13) ва “Манчестер Сити” (2017/18) қайд эта олган холос.

Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки, Массимилиано Аллегри шогирдларининг навбатдаги турда қўлга киритадиган ғалабаси уларни бу борада мутлақ рекордчига айлантиради. Улар кейинги турни 23 декабрь куни ўз майдонида “Рома”га қарши ўтказишади.

Минбар

Барча блоглар