Гвардиола “Брентфорд”га қарши баҳсда майдонга тушган футболчилардан мамнун
“Манчестер Сити” Англия Лига кубоги доирасида “Брентфорд”ни 2:0 ҳисобида мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди. Учрашувдан сўнг “шаҳарликлар” бош мураббийи Хосеп Гвардиола ўйиндан кейинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Савиньо ҳақида:
— “Савиньонинг менга энг ёқадиган жиҳати — у доим ҳаракатда. Олдинга интилади ва тўхтамай ўйнайди. Албатта, якуний қарорлар борасида камчиликлар мавжуд, аммо унинг меҳнаткашлиги ва тинимсиз ҳаракатини жуда қадрлайман.”
Мураббий Савиньони Жереми Доку билан таққослади:
— “Жереми ҳам тўп билан доим олдинга интилади. Ўтган мавсумда у кўп дақиқа майдонда бўлди. Баъзида соф қанот футболчиларисиз ўйнаймиз, сўнгги мавсумларда бироз бошқача услубдан фойдаланяпмиз. Аммо Савиньога ишончимиз катта. У ёш, ўнг ва чап қанотда бирдек ҳаракат қила олади. Жуда агрессив футболчи. Вақт ўтиб, вазиятларни якунлашда аниқроқ бўлса, юқори даражадаги футболчига айланади.”
Шерки ҳақида:
— “У фантастик гол урди. Буни тушуниш учун на журналист, на мураббий бўлиш шарт — бу жуда чиройли гол эди. Олдин Фил Фоден билан ҳам шундай голларни кўрганмиз.”
Дарвозабон Жеймс Траффорд ҳақида:
— “Дарвозада фақат дарвозабон ўйнайди — у чап ҳимоячи бўла олмайди. Ҳозир бу позицияда Доннарумма майдонга тушмоқда, аммо бугун Траффордга имкон бердим. У юқори даражадаги дарвозабон. Мен ҳаммага имкон беришни хоҳлайман.”
Ўзгаришлар ҳақида:
— “Бугун Рико, Ҳусанов, Натан ва Мукаса жуда яхши ҳаракат қилишди. Уларнинг ўйинидан мамнунман.”
Ўйиндаги камчиликлар:
— “Дастлабки 10–15 дақиқада қийинчилик бўлди. Прессинг етарлича агрессив эмас эди. Аммо кейин Оскар ва Савиньонинг ҳаракатлари орқали ўйинни назоратга олдик. Захирадан тушган футболчиларнинг таъсиридан жуда мамнунман. Иккинчи бўлимда Раян Шерки ҳимоявий ишларда чарчаб қолди, шу сабаб ритмни ошириш учун Гвардиол, Матеуш ва Бернардони майдонга туширдик.”
Оскар Боббнинг жароҳати ҳақида:
— “У 10–15 дақиқадан сўнг мушакдаги оғриқдан шикоят қилди. Афтидан, сон орқа мушагидан жароҳат олган. Умид қиламанки, тез орада сафга қайтади. Умуман олганда, захирадан тушган футболчиларнинг барчаси жуда яхши ўйнади. Биз яна ярим финалдамиз. Бундан жуда хурсандман.”
Ҳусановнинг эҳтимолий қизил карточкаси ҳақида:
— “Ҳа, хўп… Эртага машғулот майдонида уни қаҳва ичишга таклиф қиламан ва шу масалани у билан муҳокама қиламан,” — деди Гвардиола (кўз қисиб).



Фикрлар