"Ювентус" Мендини жамоага олиб келмоқчи

"Ювентус" клуби ёзги трансферлар ойнасида "Реал" Мадрид футболчиси Ферлан Мендини харид қилмоқчи. Бу ҳақда "Goal.com" нашри хабар берди. 

Туринликлар ҳимоячини арзонроққа сотиб олишни мақсад қилган. Шунингдек, "зебралар" Мендини Алекс Сандрога алмаштириш вариантини кўриб чиқмоқда. 

Бироқ "Реал" раҳбарияти французни қўйиб юбормоқчи эмас. "Қироллик клуби"нинг ундан умиди катта.

Маълумот ўрнида, Ферлан Менди жорий мавсум Ла Лиганинг 16 ўйинида 1 гол ва 1 ассист муаллифига айланган. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!