"Ювентус" "Милан" ҳимоячисини таркибга қўшиб олмоқчи
Фикайо Томори "Милан"дан "Ювентус"га ўтиши мумкин. Турин клуби 27 ёшли ҳимоячига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Sport Mediaset" нашри хабар берди.
Трансфер бўйича музокаралар Саудия Арабистонида бўлиб ўтиши мумкин. Сабаби, 3 январь куни "Милан" ва "Ювентус" Италия Суперкубоги учун баҳс олиб боради. Қайд этилишича, "Милан" клуби футболчи учун тахминан 30 миллион евро сўрамоқда.
"Ювентус" эса ўз навбатида, футболчини 15 миллион евродан ошмайдиган тўлов мажбурияти билан ижарага олишга тайёр.
Маълумот учун, ҳимоячи жорий мавсумда А Серияда 9 та баҳсда иштирок этди.
Фикрлар