"Ювентус" Миланга боришни кейинроққа қолдирди
Алекс Сандро ва Хуан Куадрадода коронавирус аниқлангач, “Ювентус” “Милан”га кетишни чоршанба куни эрталабга қолдирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.
Гап шундаки, Турин клуби раҳбарияти жамоада коронавирус билан боғлиқ вазият оғирлашиши ва жамоа касаллик ўчоғига айланишидан қўрқади. Шу сабабли улар сўнгги тест натижаларини кутишмоқчи.
Маълумот учун, Турин ва Милан шаҳарлари орасидаги масофа 150 км ни ташкил қилади. “Милан” ҳамда “Ювентус” жамоалари учрашуви эса 6 январь куни Тошкент вақти билан соат 00:45 да бошланади.
Фикрлар