“Ювентус” мўмай пулни рад этди

“Барселона” раҳбарияти Турин клуби шарафини ҳимоя қилаётган марказий ҳимоячи Маттейс Де Лигтни ўз сафига қўшиб олиш учун “Ювентус” раҳбариятига 75 миллион евро таклиф қилди.

Пандемия даври учун супер нарх ҳисобланган бу сумма туринликларни қизиқтирмади ва улар ҳимоячи жамоада қолишини маълум қилди. Қолаверса, Transfermarkt томонидан ҳимоячининг бугунги нархи 67,5 миллионга баҳоланган.

Де Лигт “Ювентус” таркибига бир йил муқаддам “Аякс”дан келиб қўшилган эди. Ўшанда италияликлар ёш футболчи учун 85,5 миллион евро тўлаган. 20 ёшли  ҳимоячи барча турнирларда 27 та ўйин ўтказди, иккита гол урди. Унинг клуб билан шартномаси 2024 йилгача мўлжалланган

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!