"Ювентус" Моттага таклиф билан чиқди

Мавсум сўнггида "Ювентус" Массимилиано Аллегри билан хайрлашади. Гарчи мураббий Италия кубогини қўлга киритган бўлса-да, уни раҳбарият қолишини истамайди ва шартнома бекор қилинади. 

Фабрицио Романога кўра, туринликлар "Болонья" устози Тьяго Моттага таклиф билан чиқди. Клуб уни 3 йиллик битимга кўндирмоқчи, лекин ҳали италиялик мутахассис розилик бергани йўқ. 

Мотта ҳали ҳам келажагини белгилаб олмаган. "Болонья" ушбу мавсум ажойиб натижалар қайд этмоқда. Унинг шогирдлари эса Чемпионлар лигаси йўлланмасини қўлга киритишди. Бу мураббийни болоньяликлар билан янги шартнома имзолаши ҳам мумкинлигини билдиради. 

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!