"Ювентус" мухлислари учун хушхабар!
У яна жамоага ёрдам беришга тайёр.
Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Мерих Демирал коронавирусдан тўлиқ соғайди. Бу ҳақда матбуот хизмати хабар бермоқда.
Юқоридаги манбада ёзилишича, 23 ёшли туркиялик футболчи бугундан бошлаб жамоа машғулотларига қўшилади. У жорий мавсум “Ювентус” сафида жами 23 та ўйинда иштирок этди ва жамоасининг 1 та голига ассистентлик қилди.
Демиралнинг “кекса синьора” билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган. Унинг айни дамдаги трансфер нархи 30 млн еврога баҳоланмоқда.
Бугун “Ювентус” А Сериянинг қолдирилган баҳси доирасида ўз майдонида “Наполи”ни қабул қилади. Ушбу беллашув Тошкент вақти билан соат 21:45 да бошланиши белгиланган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)
Фикрлар