“Ювентус”нинг бирданига икки нафар ҳимоячиси умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди.

Клуб расмий сайтининг хабар беришича, Маттейс де Лигт ва Алекс Сандро жароҳатидан буткул фориғ бўлган ва асосий жамоа билан тўлиқ машғулот ўтказган.

“Кекса синьора”нинг яна бир асосий ҳимоячиси Леонардо Бонуччи ҳамон муолажаларни давом эттирмоқда.

Андреа Пирло бошқарувидаги “Ювентус” 7 турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 13 очко билан 5-ўринни эгаллаб турибди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар