"Ювентус" нархни туширмоқчи

"Ювентус" ва "Наполи" ҳужумчи Аркадиуш Миликнинг трансфери борасида ўзаро музокара олиб бормоқда.

Tuttosport маълумотига кўра, Турин клуби 26 ёшли форварднинг трансфер нархини туширмоқчи. Ҳозирда неаполликлар футболчи учун 18 млн евро талаб қилмоқда.

Миликнинг клуб билан тузган битими 2021 йилнинг июнида ўз ниҳоясига етади. У янги келишувни рад этган ва шунинг учун Италия клуби уни трансферга қўйган.

Польшалик футболчи А Сериянинг жорий мавсумида бирорта учрашув ўтказмади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!