“Ювентус” “отахон”га яна имкон беради

  • 4 июнь, 2021, 12:00
  • Zohir Toshxo’jayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

“Ювентус” раҳбарияти жамоанинг тажрибали ҳимоячиси Жоржо Кьеллинига яна бир йиллик шартнома таклиф қиладиган бўлди.

Tecno

36 ёшли футболчи 16 йилдан бери туринликлар шарафини муносиб ҳимоя қилиб келмоқда ва фаолиятини айнан мана шу клубда якунлашни орзу қиляпти. Буни тўғри тушунган раҳбарлар у билан келишувни яна бир йилга узайтирди. Шартноманинг молиявий томонлари сир тутилмоқда.

Кьеллини “Ювентус” сафида А Серияда жами 372 та учрашувда майдонга тушган ва рақиблар дарвозасига 24 та тўп киритиб, жамоадошларига 17 та голли пас узатган.

Тажрибали ҳимоячи келаси йили ёзда ўз фаолиятини якунлайди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!