"Ювентус" ўз ҳуқуқидан фойдаланди
Дарвозабон Войцех Шенснийнинг "Ювентус" билан амалдаги шартномаси узайтирилди. Бу ҳақда Goal нашри хабар тарқатмоқда.
Манбага кўра, 33 ёшли дарвозабоннинг Турин клуби билан шартномаси 2024 йилда якунига етади. Аммо клуб томонидан ушбу келишувни яна бир мавсумга узайтириш варианти автоматик равишда фаоллаштирилган.
Маълумот учун, польшалик дарвозабон 2017 йилдан бери "Ювентус" шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. У жорий мавсум А Серияда жами 27 та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 26 та гол ўтказиб юборган.
Фикрлар