Ads

Гельзенкирхеннинг “Шальке-04” клуби ҳимоячиси Бенедикт Хёведес бугун “Ювентус” футболчисига айланиши мумкин. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар тарқатмоқда.

Томонлар бу борада ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “Ювентус” 29 ёшли германиялик футболчини 2-3 млн евро тўлаб, бир мавсумга ижарага олади. Сўнгра мавсум якунлангач уни 7-8 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. Энг муҳими, Хёведеснинг ўзи бунга рози.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Италия гранди 2014 йилги жаҳон чемпионига 3 йиллик шартнома ва йилига 4 млн евро маош ваъда қилаётгани ҳақида хабар тарқалган эди.