"Ювентус" ўз тарихидаги энг омадли мураббийни ишдан бўшатмоқчи
"Ювентус" Массимилиано Аллегри ўрнига янги бош мураббий олиб келишни кўзламоқда.
La Gazzetta dello Sport нашри тарқатаётган хабарга қараганда, икки томон ўртасида келиб чиққан можарога клубнинг Италия Суперкубоги баҳсида "Милан"га пенальтилар сериясида имкониятни бой бериб қўйгани сабаб бўлган.
Манбанинг хабар беришича, агарда 49 ёшли мутахассис туринликлар бошқарувини тарк этадиган бўлса, клуб раҳбарияти Паулу Соуза, Эусебио Ди Франческо, ва Леонарду Жардимлардан бирини олиб келиши мумкин.
Қайд этиш жоиз, Аллегри "Ювентус" бошқарувида энг кўп ғалабани қайд этиш бўйича 69,17% фоиз билан бўйича энг яхши натижани қайд этган мураббий ҳисобланади.
Фикрлар