"Ювентус" Пьяничга ўринбосар топиб қўйди

"Ювентус" раҳбарияти ярим ҳимоячи Миралем Пьяничга ўринбосар излаш ишларини давом эттирмоқда.

Агар ёзга трансфер ойнаси вақтида босниялик хавбек Туринни тарк этадиган бўлса, унда "Юве" ПСЖ, "Манчестер Сити" ва "Барселона" қизиқишларига сабаб бўлаётган "Лион"нинг 21 ёшли хавбеки Уссем Ауар билан шартнома имзолашга уриниб кўради.

Франция чемпионатининг муддатидан аввал якунланган жорий мавсумида Ауар лионликлар сафида 25 та ўйинда 3 та гол ва 5 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг клуб билан амалдаги келишуви 2023 йил ёзида якунига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!