"Ювентус" қишда "Арсенал" кўзлаётган "Лион" футболчисини сотиб олмоқчи

  • 16 октябрь, 2020, 10:59
  • Baxtiyorjon Toshtemirov
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

"Лион" хавбеки Уссам Ауар фаолиятини "Ювентус"да давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Goal.com нашри хабар тарқатмоқда.

Tecno

Юқоридаги манбага кўра, “кекса синьора” қишки трансферлар даврида 22 ёшли француз футболчисининг трансфери бўйича музокараларни бошламоқчи. Бу борада уларга "Арсенал" рақобат кўрсатиши мумкин. Боиси, “канонирлар” ҳам Уссамни ўз сафида кўришни хоҳлаяпти. Лондон клуби жорий ёзги трансферлар даврида ушбу футболчини сотиб олишга жуда яқин келган эди.

Ауар жорий мавсум “Лион” сафида 4 та ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол урди. Унинг трансфер нархи эса 50 млн еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!