Ads

Туриннинг “Ювентус” клуби қишда ҳимоячиси Штефан Лихтштайнер билан ҳайрлашишга тайёр.

Football Italia нашрининг ёзишича 33 ёшли швейцариялик футболчи борган сари ўз спорт формасини йўқотиб бормоқда. Айнан у А Сериянинг ўтган турида “Сампдория”га (3:2) қарши учрашувда таркибдаги энг ёмон ўйин кўрсатган футболчилардан бири бўлди.

Маълумот учун, Лихтштайнер “Ювентус” сафига 2011 йил Римнинг “Лацио” клубидан келиб қўшилган эди. У ўтган 6 йил давомида 6 карра Италия чемпионлигини қўлга киритди.