
"Ювентус" "Реал" футболчисини ўз сафига қўшиб олмоқчи
"Реал Мадрид" қанот ҳимоячиси Фран Гарсия Италия А Сериясига кўчиб ўтиши мумкин. Бу ҳақда "TodoFichajes" портали хабар бермоқда.
Манбага кўра, чап қанот ҳимоячисини Туриннинг “Ювентус” клуби ўз сафида кўрмоқчи. “Кексалар” раҳбарияти Гарсияни сотиб олиш учун 20–25 миллион евро ажратишга тайёр. Агар томонлар келишувга эришса, битим ёзги трансфер ойнасида амалга ошиши мумкин.
25 ёшли футболчининг “қироллик клуби” билан тузган меҳнат шартномаси 2027-йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали Гарсиянинг трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.
Фулбек жорий мавсумда Ла Лигада 24 та учрашувда майдонга тушиб, 2 та голли узатма амалга оширган.
Фикрлар