“Ювентус” “Реал” юлдузига харидор

“Ювентус” раҳбарияти “Реал”да жароҳатлар исканжасида қолган Эден Азарни трансфер қилиш истагини билдирмоқда.

Англия премьер-лигасидаги ўйинчилари туфайли дунёнинг эхнг кучли ўйинчиси бўлиши кутилган бельгиялик футболчи испан футболига мослаша олмаяпти. У жуда кўп жароҳат олмоқда ва ўз истеъдодини намоён эта олмаяпти.

Туринликлар 29 ёшли футболчини жамоадан кетиши мумкин бўлган Пауло Дибала ўрнига олмоқчи. Аргентиналик ҳужумчи клуб билан янги шартнома имзолаш учун маош масаласида келиша олмаяпти. Клуб у сўраётган даражадаги пул беришга тайёр эмас.

“Ювентус” қишда Пауло Дибалани сотиб юбориш учун  “Барселона” ва “Манчестер Юнайтед” билан музокара ўтказишни режалаштирмоқда. Бу масала ҳал бўлиши билан улар “Қироллик клуби”га Азар трансфери бўйича расмий сўров юборади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!