"Ювентус" Рэмзидан қутилмоқчи, аммо...
Туриннинг "Ювентус" клуби уэльслик ярим ҳимоячи Аарон Рэмзидан тезроқ қутилмоқчи. Бу ҳақда La Repubblica нашри хабар тарқатмоқда.
Юқоридаги манбага кўра, "кекса синьора" раҳбарияти айни дамда 30 ёшли футболчидан қандай қутилиш ҳақида ўйламоқда. Аммо Аарон жамоадан кетиш эвазига катта миқдорда товон пули талаб қилмоқда.
Хабарларга қараганда, Рэмзи “Юве”дан 7 миллион евро олмоқчи. Айтиш керакки, бу футболчининг бир йиллик маоши ҳисобланади.
Рэмзи жорий мавсум туринликлар сафида жами 5 та ўйинда майдонга тушди.
Фикрлар