"Сан-Паулу" ҳужумчиси Бреннер Соуза Италия чемпионатида тўп суриши мумкин.

20 ёшли бразилиялик футболчига "Ювентус" қизиқиш билдирмоқда, дея хабар бермоқда CalcioMercato нашри. Бреннернинг "Сан-Паулу" билан шартномаси 2022 йилгача амал қилади. TransferMarkt портали форвардни 1,3 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда ҳужумчи Бразилия чемпионатида 20 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол киритиб, 3 та голли узатма берди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)