"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду бугун 36 ёшга тўлди.

Шу муносабат билан “кекса синьора” ўзининг твиттердаги расмий саҳифаси орқали португалиялик футбол юлдузини табриклади.

Изображение

“36 ёш ва у ҳар қачонгидан ҳам кўпроқ ҳукмронлик қилмоқда! Туғилган кунинг билан Криштиану!”, - дейилади клуб хабарида.

Роналду “Ювентус” сафида 2018 йилдан буён тўп суриб келмоқда. У ўтган давр мобайнида жами 112 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 87 та гол ҳамда 21 та голли узатма ёздириб қўйди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)