"Ювентус" футбол клуби жамоадаги футболчиларнинг ойлик маошларини қисқартирмоқчи. Ушбу қарор клуб ҳужумчиси португалиялик Криштиану Роналдуга ҳам тегишлидир.

Италия футбол федерацияси раҳбари Габриэле Гавина футбол клубларидан коронавирус пандемияси сабаб ойлик маошларни қисқартиришни сўраган. Шу тариқа, жамоалар футболчиларнинг маошидан 30 фоизини ушлаб қолмоқчи. Бунинг натижасида Роналдунинг йиллик маоши 10 миллион еврога қисқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Роналдунинг йиллик маоши 31 миллион еврони ташкил этади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)