
Ўзбекистон ягоналигича қолди: Биз кутган яна бир терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқолмади
Ўзбекистон 2026 йили АҚШ, Канада ва Мексика биргалашиб қабул қиладиган навбатдаги жаҳон чемпионатида иштирок этадиган Марказий Осиёнинг ягона миллий терма жамоаси бўлиб қолади.
Ўзбек футболчилари Осиё саралаш турнирининг учинчи босқичини муваффақиятли якунлаб, ўз гуруҳида Эрон терма жамоасидан кейинги иккинчи ўринни эгаллади ва тарихда илк бор мундиалга борадиган бўлди.
Мамлакат футбол ассоциацияси қарорига кўра, Сречко Катанец ва Тимур Кападзе жаҳон чемпионатига олиб чиққан Ўзбекистон миллий терма жамоасини уммонорти бўладиган жаҳон футболининг энг нуфузли мусобақасига италиялик мутахассис Фабио Каннаваро тайёрлайдиган бўлди.
Футболчилик даврида жаҳон чемпиони бўлган ва “Олтин тўп”ни қўлга киритган Каннаваро қўл остида миллий жамоамиз иккита ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб, Кувайтни 2:0 ҳисобида ютди. Бўлажак мундиал иштирокчиси Уругвай билан баҳсда 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.
Бу баҳслар Фабио Каннаваро ҳали жамоа ўйинига итальянча “руҳ” олиб киришга улгурмаганини кўрсатиб қўйди ва янги бош мураббий кейинги йиғинлар давомида бу ишни уддалашга ҳаракат қилиб кўради.
Октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўзбекистонлик футбол ишқибозлари орасида қўшни мамлакат – Қозоғистон миллий терма жамоасига мухлислик қилаётганлар ҳам бор эди. Қозоғистонликлар ҳам ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатига чиқиш учун курашаётган эди.
Бош мураббий Талгат Байсуфинов шогирдлари Европа минтақаси саралаш турнири “J” гуруҳидаги еттинчи тур учрашувини сафарда Шимолий Македонияга қарши ўтказди.
Гуруҳ пешқадамларидан бирига қарши ўтказилган ўйинда қозоқлар 1:1 ҳисобида дуранг ўйнаб, сенсация қайд этган бўлса-да, йўқотилган икки очко амалда қўшниларимизни жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятидан айирди.
Қозоғистонлик саралаш босқичида Бельгия ва Шимолий Македония етакчилик қилаётган гуруҳда Лихтенштейнни икки учрашувда 2:0 ва 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратди. Бироқ, Уэльсга 1:3 ва 0:1, Шимолий Македонияга биринчи учрашувда 0:1, Бельгияга 0:6 ҳисобида ютқазиб қўйди. Шу боис, Шимолий Македония майдонидаги 1:1 ҳисоби орқали қўлга киритилган бир очко жамоага мундиал йўлланмаси учун курашни давом эттиришига камлик қилди.
Энди Талгат Байсуфинов шогирдлари саралаш гуруҳидаги охирги учрашувни 15 ноябрь куни пешқадам жамоа – бельгиялик футболчиларга қарши ўз майдонида ўтказади.
Шу тариқа, Ўзбекистон миллий терма жамоаси Марказий Осиё мамлакатлари орасида мундиалда минтақа шарафини ҳимоя қиладиган ягона терма жамоа бўлиб қолди.
Овора бўлма, барибир Ҳусановнинг ўрнини ололмайсан!
Ўзбекистон ягоналигича қолди: Биз кутган яна бир терма жамоа жаҳон чемпионатига чиқолмадиҲусанов “Манчестер Сити”да ўзгариш ясади
Ўзбекистон ва Уругвай учрашуви ҳисоби олдиндан айтилди
Ўзбекистонга қарши саф тортадиган Уругвай нимаси билан кучли?
Ҳусанов машҳур футболчининг мундиалга йўлини тўсиб қўйди
Comments