“Ювентус”: Роналдунинг ёнида янги суперҳужумчи ўйнайди
“Ювентус” жамоанинг ҳужум чизиғини кучайтириш мақсадида “Лион” тўпурари Мемфис Депайни олишга қарор қилди.
Французлар бу ҳужумчини қишда беш миллион еврога қўйиб юборишга тайёрлигини маълум қилинганидан кейин унинг харидорлари кўпайиб кетди.
Аслида Депайга асосий даъвогар сифатида “Барселона” тилга олинмоқда. Лекин туринликлар ҳам уни қўлдан чиқармоқчи эмас. Пирло нидерландиялик ҳужумчи ҳужум чизиғида Криштиану Роналду ёрдам беришига ишонмоқда. Шунингдек, “Юве”нинг олдинги сафида Альваро Мората ва Мемфис Депай тандемини ҳам ўйнатиб кўрмоқчи.
Мемфис Депай жорий мавсумда Франция чемпионатида 16 та учрашувда саккизта гол урди. Шунга қарамай, ҳужумчи “Лион” билан якунланаётган битимни узайтиришни рад этди.
Фикрлар