"Ювентус" ҳимоячиси Даниэле Руганининг агенти Давид Торчиа мижозига қайси клублардан қизиқишлар бўлаётганини очиқлади.

“Ёзда "Зенит", "Арсенал", "Лион", "Наполи" ва "Челси" Ругани учун 30 млн евро таклиф қилди. Аммо “Ювентус” ушбу таклифларнинг барчасини кескин рад этди. Ҳозир ушбу қарор тўғри ёки нотўғрилиги ҳақида баҳслашмоқчи эмасман. Лекин аниқ биламанки, “Юве” футболчини бу пулга сотмоқчи эмас”, - деди агент.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)